GREEN KARD UYNASH UCHUN ANKETA TOPSHIRISH BOSHLANDI

02.10.2022
Ҳар йили, АҚШ ҳукумати «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – DV» дастури доирасида 50000 та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. Визалар сўнгги беш йил ичидаги АҚШга иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ виза миқдори белгиланади. Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради. Батафсил маълумот учун Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси дастурига оид қўшимча маълумотларга мурожаат этинг.

Похожие видео