НАВРУЗБЕК ЖИГАРЛАРИМ ШЕРАЛИЖОН ХАМРОЕВ ШОИР ҚАЛАМИГА МУНОСИБ

08.07.2022
ЖИГАРЛАРИМ! Бир ҳовлида ўйнаб кулиб ўсганларим Соғинганда йўлга қараб кутганларим Дийдор қўмсаб суратини ўпганларим Омонмисиз соғинганим жигарларим Ака - ука, Опа - сингилларим. Рўзғор дея ғоримизда оворамиз Оила деймиз вақтимизни қизғонамиз Айтинг қачон болаликдек қувонамиз Омонмисиз соғинганим жигарларим Ака - ука, Опа - сингилларим. Акам дея соғинганда боролмасам Опам дея зарра меҳр беролмасам Гоҳ синглимдан бориб хабар ололмасам Омонмисиз соғинганим жигарларим Ака - ука, Опа - сингилларим Ойда йилда кўришамиз бир соатга Бойланганми ширин дийдор айтинг вақтга Ташвишларни қолдирайлик келинг ортга Омонмисиз соғинганим жигарларим Ака - ука, Опа - сингилларим. Ота уйни деворлари нурамасдан Кўришайлик умр нури қуламасдан Ташвиш деганлари ҳеч тугамасда Омонмисиз соғинганим жигарларим Ака - ука, Опа - сингилларим. Жигарчилик жигарингни симиради Жигар дарди юрагингни кемиради Бу соғинчлар дил тубини емиради Омонмисиз соғинганим жигарларим Ака - ука, Опа - сингилларим. Келинг бир кун вақтни тўхтатамиз Ғам ташвиш йўқ деймиз унитамиз Жам бўламиз йиғиламиз кўришамиз Омонмисиз соғинганим жигарларим Ака - ука, Опа - сингилларим. ШЕРАЛИЖОН ХАМРОЕВ ШОИР ✍ Тел +79999751161 https://t.me/+Y8iF9JFzlpQzM2Qy

Похожие видео