Футбол, ОФК -2019: Ўзбекистон терма жамоаси қаергача боради? - bbc uzbek HD
Бирлашган Араб Амирлигида ўтаётган Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида F гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи турда Туркманистонни йирик ҳисобда енгиб гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги учрашувини 17 январ куни Тошкент вақти билан соат 18:30 гуруҳнинг фаворити ҳисобланган Японияга қарши ўтказади.