Қўқонда АрМИ—2022 VIII Халқаро армия ўйинлари

22.08.2022
Қўқонда АрМИ—2022 VIII Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган "Йўл патрули" мусобақасида Ўзбекистон жамоаси олтин медалларни қўлга киритди 16-21 август кунлари Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисм ўқув марказида бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари жамоаси ғолиб деб топилди. Россия — иккинчи, Беларусь ва Эрон жамоалари учинчи ўринларни эгаллади. Ўзбекистон жамоаси аъзоларига армия ўйинлари кубоги ҳамда мусобақа бош соврини “Chevrolet Gentra” автомашинасининг калити тантанали равишда топширилди. "Йўл патрули" мусобақасида Ўзбекистон, Россия, Эрон ҳамда Беларусь ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоалар "индивидуал пойга", "техник танаффус", "экстремал тўхташ", "параллель парковка", "контравария", "ҳарбий эстафета" каби шартларда ўзларининг билим ва кўникмаларини намоён этишди. Совринли ўринларни эгаллаган жамоаларни тақдирлашда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Похожие видео