«Барселона» собиқ ҳимоячиси Пуйоль Тошкентга келди. Ташриф нархи ҳозирча сир. HD

11.11.2017
«Барселона» клуби тарихидаги энг кучли ҳимоячилардан саналган 39 яшар КарлесПуйоль 9 ноябрь куни Тошкентга келди. Ўзбекистон Футбол федерацияси янги раҳбарининг ҳам аввалгилари изидан бориб¸ "қимматбаҳо" собиқ юлдузларни катта пул сарфлаб Тошкентда меҳмон қилиши¸ шарҳловчилар томонидан жамоатчиликни ўзбек футболининг асл муаммоларидан чалғитиш сифатида танқид қилинмоқда. Мақтов ва оптимизмга тўла матбуот анжумани «Барселона» клуби тарихидаги энг кучли ҳимоячилардан саналган 39 яшар Карлес Пуйоль 9 ноябрь куни Тошкентга келди. Маҳаллий нашрларнинг ëзишича¸ Ўзбекистон футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов томонидан олиб келинган Пуйоль Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган ва федерация янги раҳбари фаолиятини мақтаган. "ЎФФ президенти жаноб Умид Аҳмаджонов туфайли бу ердаман. Гарчи Ўзбекистон терма жамоаси Россиядаги мундиалга чиқа олмаган бўлса ҳам яқин вақт ичида бунга эришасизлар деб умид қиламан. Ёшларга эътибор қаратилаётгани ажойиб. Агар ёшларга эътибор қаратсанглар 2022 йилги Қатардаги ЖЧга чиқасизлар¸- деб иқтибос келтирди маҳаллий нашрлар Карлес Пуйолдан.

Похожие видео