Шаҳрихон Футбол турнири! Чемпионат! Бунақаси бўмаган. Оқ олтин МФЙ. | Shahrixon Futbol, Oq oltin MFY

28.01.2021
2021-йилнинг 24-январ санасида Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги Оқ олтин МФЙда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6099-сон "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" фармони ижросини таъминлаш, қолаверса, Вилоят ҳокими ташаббуси билан ташкил қилинган "Ҳотира турнири"ни анъанавий давом эттириш мақсадида Мўминов Худоёрмирзо хожи ота ҳотирасига бағишлаб спортнинг мини-футбол йўналиши бўйича катталар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Қизғин ўтган турнир натижаларига кўра: 3-ўрин: 1987 йиллар жамоаси 2-ўрин: 1988 йиллар жамоаси 1-ўрин: 1986 йиллар жамоаси эгалладилар ва 1-ўрин: LCD Телевизор (катта) билан тақдирландилар; 2-ўрин: LCD Телевизор (ўртача); 3-ўрин: кир ювиш машинаси билан тақдирландилар!

Похожие видео