Швецияда УЗБЕКИСТОНЛИК йигит бир қизни зўравонликдан қутқариб қолди | Узбек тилида 2016 |
Швецияда яшаётганига 5 йил бўлган асли ўзбекистонлик йигит Азамжон Шакиров маҳаллий аҳоли вакили, бир қизга қилган яхшилиги уни бутун мамлакат бўйлаб машҳур қилиб юборди. Аслида ҳар бир инсон қилиши лозим бўлган ишни қилгани ва бунинг учун уни қаҳрамон ҳисобламасликларини таъкидласада, бу камтарин йигит Швеция матбуоти эътибор марказидан қочиб қутулолмади. 23 ёшли Азамжон қилган иши ҳақида унинг ўзи эмас балки, у яхшилик қилган қиз маълум қилган. Азамжон Швециянинг Кальмар шаҳрида истиқомат қилиб келган. Унинг касби автомеханик бўлган. Швецияга Азамжон беш йил муқаддам оиласи билан кўчиб келган. Хуллас, қаҳрамонимиз билан бўлиб ўтган воқеага кўра, Азамжон байрам кечасини дўстлари билан Кальмарнинг марказидаги пабда ўтказган. Кеча тугаганидан сўнг у ичмагани боис ширакайф дўстларини уй-уйларига элтиб қўйган. Азамжон айланишдан сўнг машинасида уйига қайтар экан, спиртли ичимликдан маст ҳолдаги бир маҳаллий қизни бир гуруҳ муҳожир йигитлар ўраб олганини устидан чиқиб қолади. Қизга тегажоқлик қилиб, вазиятдан фойдаланиб ўз разил ниятларини амалга оширишни мўлжаллаган йигитларнинг мақсади Азамжон туфайли пучга чиқади. Аслида Азамжон ҳам бошқа европаликлар ёки бошқа одамларга ўхшаб индамай йўлида давом этиши мумкин эди. Аммо у бундай қилмади. Қизни машинада уйига етказиб қўйишни баҳона қилиб ноъмалум йигитлар қуршовидан қутқариб олиб, то қиз ўз хушига келиб, уй манзилини айта олишига қадар уз машинасида шаҳар буйлаб айланиб юрган. Ниҳоят қиз хушига келиб, уй манзилини айтади ва Азамжон қизни оиласи бағрига соғ-саломат етказади. Ушбу воқеа албатта ҳар биримизда асл ўзбек йигити қилган хайрли ишидан ғурурланиш хиссини уйғотади. Шу билан бирга бу ҳолат халқимизда оила, фарзанд тарбиясига берилган яхши эътиборнинг энг ёрқин намунасидир. Демак, яхши тарбия, инсонийлик хисси, инсонни қаерда, ким билан ёки ким бўлиб ишлашидан қатъий назар унга бир умр ҳамроҳ, майоқ вазифасини ўтар экан. Видео сунгида каналимизга обуна булишни унутманг. Сиз билан Бехзод Кодиров булди.келгуси видеода куришгунча хайр )