Файзбоғ асосчиси - Ўзбекистон ичида ДХХ админларимизни сўроқ қиляпти - BBC Uzbek

31.05.2019
Темурмалик Тожиддинзода: ДХХ Файзбоғ админларини сўроқ қилаяпти Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) блогерларни хавфли санаб давлат сиёсатини обрўсизлантиришга ҳаракат қилаётганликда айблаганидан сўнг, Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ўнга яқин блогерларни сўроққа чақиргани даъво қилинмоқда. ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси етакчи мутахассиси, капитан Абдумалик Каримов блогерларга нисбатан айблов билан чиқди. "Facebook, Twitter ва Телеграм ижтимоий тармоқларида фаолият юритаётган "Fayzbog.uz" ва "Tanqidchi.uz" каналлари блогерлари давлат сиёсатини обрўсизлантиришга қаратилган маълумотлар тарқатмоқда" деб ёзган капитан Каримов "Постда" газетасидаги «Блогерлардан чиқаётган ҳавф» номли мақоласида. Шунингдек, бу каналлар «диний вазиятни мураккаблаштириш ва радикал ғояларни тарғиб этувчи материаллар берилаётгани ва блогерлар норозилик кайфиятидаги шахслардан фойдаланган ҳолда давлат органларини обрўсизлантириш ва уларга нисбатан фуқароларда ишончсизлик кайфиятини уйғотишга ҳаракат қилаётгани» таъкидлаган.

Похожие видео