"Туркияда ишлаган укамга ДХХ қийнаб қўйган айб исботини топмади" - BBC Uzbek HD

26.06.2018
2017 йилнинг ёзида Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинган қашқадарёлик Эркин Авазов Конституцион тузумга тажовуз қилишда айбдор деб топилиб 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Яқинлари ДХХ терговчиси Ифтихор Шарипов томонидан қўйилган айбларга у қийноқ остида иқрор бўлганини айтмоқда. Қарши шаҳрида бўлиб ўтган кассация судида Эркин Авазов телефонидан топилган гўёки автомат ушлаб тушган суратлари ва диний адабиёт олиб келганлиги ўз исботини топмаган. Кассация суди унинг жазо муддатини 10 йилу 2 ойга қисқартирган.

Похожие видео