uzbek Андижонда "Узум бозори" кўчирилмоқда
Андижоннинг "Узум бозори"даги 500га яқин кийим-кечак ва электрон буюмлар дўконлари шаҳардаги "Наврўз" хусусий савдо мажмуасига кўчирилмоқда. Шаҳар марказини қайта қуриш режаси доирасида бузилиши кутилаётган "Узум бозори"нинг ўрнида парк қуриш мўлжалланаётгани айтилмоқда.