Uzbek Тарих дарсликларида уйдирмалар ëзилмоқда
Ўзбекистондаги тарих дарсликларининг муаллифи¸ профессор Гога Ҳидоятов хозир чоп қилинаëтган дарсликларнинг савияси тушиб кетганидан ташвиш билдирди. -Ҳозирги дарсликлар¸ҳеч бир замонавий андозалар ва замонавий талабларга жавоб бермайди. Шунинг учун бу дарсликлар мутаҳассислар танқидига учраяпти. Мен нафақат танқид қилдим балки тарих дарсликларининг муқобил вариантларини таклиф қилдим. Аммо Халқ таълими вазирлиги мени муаллифлар рўйхатидан чиқариб ташлади¸ дейди профессор Ҳидоятов.