Jaloliddin Manguberdi
«Айтинглар, азиз дўстлар, ана шундай қалтис вазиятда ўзи каби фидойи, ботир инсонларни жипслаштириб, Хоразм заминини топташга шай турган ёвуз душманга қарши чиқиш учун одамда қандай журъат, қандай юрак, қандай ирода, қанчалар бақувват иймон-эътиқод бўлиши керак? Айтинглар, бунинг учун инсонда Ватанга муҳаббат, элу юртга садоқат, фидойилик, озодликка интилиш туйғуси нечоғли юксак бўлиши керак? Қани, айтинглар, дўстларим, қадрдонларим, олдиндан ўзининг қурбон бўлишини билатуриб, лекин Ватан учун, унинг ор-номуси, унинг тарихи ва истиқболи учун зиммасига шундай оғир қисматни олган зотларни тарихда кўп учратиш мумкинми? Аминман, бундай шижоатли ва мард ўғлонни дунёга келтирган, вояга етказган халқ ҳар қанча ҳурмат-эҳтиромга, ҳар қанча тасанноларга муносибдир...» «Ишончим комилки, Мангубердининг беқиёс жасорати юртимиз тинчлиги, халқимиз омонлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраб келаётган довюрак аскарларимиз, эл-юрт посбонлари, жасур ўғлонларимиз сиймосида давом этаверади...» Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Ислом Каримовнинг сўзланган нутқидан. Урганч, 1999 йил 5 ноябрь