BahsOnline “Туркистон легиони” – ватанпарварлик ёки хоинлик HD
Баҳс Онлайннинг навбатдаги сонида Иккинчи жаҳон уруши пайтида совет қўшинларига қарши жанг қилган “Туркистон легиони” ҳақида мунозара бўлади. Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз 6 май, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг. Иккинчи жаҳон уруши даврида совет қўшинларига қарши жанг қилган, 1942 йилда Украинада Вермахт қошида ташкил этилган “Туркистон легиони”нинг сўнгги зобити, асли марғилонлик Рўзи Назар 1 май куни Туркияда 98 ёшида вафот этди. Бу легион Мустафо Чўқай, Боймирза Ҳайит, Вали Қаюмхон, Рўзи Назар каби бир гуруҳ туркистонлик зиёлилар томонидан урушда асирга тушган туркистонликлардан тузилганди. Германия қўмондонлиги таркибида шундай легион тузиш таклифини собиқ Туркистон мухторияти раҳбари Мустафо Чўқай илгари сурган эди. Мустафо Чўқай Гитлернинг ёвуз сиёсатидан эзгу ишда фойдаланишга урингани, 1939 йилда Гестапо қўлига тушган ва қанчадан-қанча чиғириқлардан ўтиб, шахсан фюрер билан мана шу легионни тузиш ҳақида келишувга эришгани айтилади.