Zulxumor Mamarasulzoda: Vatan qasidagi
Ватан қасидаси Матн муаллифи: Абулқосим Мамарасулов. Мусиқасини Зулхумор Мамарасулзода ёзган. Ижро этади: Зулхумор Мамарасулзода. Зулхумор Мамарасулзода 1992 йили туғилган. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси Абулқосим Мамарасуловнинг тўртинчи қизи, Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчаси Ҳамид Олимжон кўчаси 29 уйда истиқомат қилади. Жиззах Давлат Педагогика институти мусиқа факультети 2 босқич талабаси. 2011 йили "Ниҳол" мукофоти бўйича Жиззах вилоятида ғолиб чиқиб, Тошкентда финал мусобақаларида иштирок этган. "Келажак овози" кўрик танловида 2010 йил вилоятда ғолиб чиқиб, республикада иштирок этган. 2012 йили ҳам "Келажак овози"нинг вилоят босқичида ғолиб деб эълон этилди "Ватан қасидаси" номли мазкур қўшиқ "Ягонасан, муқаддас Ватан" номли республика кўрик танлови учун махсус ёзилди. Ва конкурсда учинчи ўринга лойиқ топилди
Похожие видео
Показать еще