МОЙБУЛОҚ АДИРЛАРИДА ЎТГАН НАВРЎЗ БАЙРАМИДА 20 МИНГДАН ОРТИҚ КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАР ИШТИРОК ЭТИШДИ
Каттақўрғон туманида эрта тонгдан байрам шукуҳи ила тонг ёришди. Наврўзни соғинган қалблар Мойбулоқ қир-адирларида жам бўлишди. Туман аҳли учун қадимий ва навқирон бўлган, Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш учун миллий қадриятларимиз ўзида акс этган ўтовлар, миллий таомлар кўргазмаси, турли хил спорт мусобақалари, санъаткорларнинг куй-қўшиқлари байрам тароватини оламга ёйди. Байрам танатаналарига назар ташлар экансиз бу тадбирларда жажжи болажонлардан тортиб ёши улуғ отахону онахонларни, меҳнат фахрийлари-ю ишлаб чиқариш илғорларини учратишингиз мумкин. Янгиланиш ва баҳор байрами бўлмиш Наврўзга бағишланган сайл иштирокчиларини, барча туманимиз аҳлини туман ҳокими Жамшид Насриддинов ва сектор раҳбарлари айланиб муборакбод этишди.