Bobur-Olimov-Musofir 2017

04.05.2017
Мусофир деб аталар шулар---- Юрт соғинчи сезилиб турар, Ётиб олиб ҳаёллар сурар. Юраги ҳам Ватан деб урар, Мусофирда юрган ўғлонлар. Кимлар ризқ деб, кимлар болам деб, Юрибдилар мусофир элда. Меҳнат қилиб ҳалол нонин еб, Топган пулин сақлайди белда. Ҳавотирга солмай Онасин, Қийналса ҳам яхшиман дейди. Соғинганда жажжи боласин, Аламидан ич-этин ейди. Кечалари баъзан ухламай, Ватанини ўйлаб ётади. Кўз ёшлари юзига оқмай Ич-ичига сингиб кетади. Совуқда ҳам билмайди тиним, Оиласин ўйлайди ишлаб. Шулар менинг оғаю-иним, Ўзга юртда қолишар қишлаб. Баъзилари кулиб гапирса, Ўйламангиз йўқ дея ташвиш. Ҳалол ризқ деб кўча супурса, Гапирмангиз ортидан миш-миш. Ғам-ташвишин кулиб енгади, Билдирмайди дардини улар. Тақдирига доим кўнади, Мусофир деб аталар шулар.

Похожие видео

Показать еще