VID_20220813_092308_535.mp4
#ЭЬЛОН МАХСУС ИХТИСОСЛАШГАН МАКТАБ ТАЪЛИМГА ЧОРЛАЙДИ! Хўжаобод туманидаги 17-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси 2022-2023 ўқув йили учун боғча, таёрлов ва 1-11 синфларга ўқувчиларни қабулини эълон қилади. Таълим муассасаси мактаб-интернат ҳисобланиб эшитишида, нутқида камчилиги мавжуд болаларга таълим-тарбия беришга йўналтирилган. Таълим муассасасида, болалар тўрт маҳал иссиқ овқат, дарсликлар ва турар-жой билан бепул таъминланади. Бизда малакали дефектолог, сурдопедагог ва логопед мутахассислигига эга бўлган педагог ўқитувчилар таълим тарбия берадилар. Таълим тарбия бериш бепул амалга оширилади. Манзил: Андижон вилояти, Хўжаобод тумани. Шошилинг қабул вақти чегараланган. Фарзандингиз келажаги сизнинг қўлингизда, бор имкониятлардар тўлиқ фойдаланинг. ☎️ Мурожаат учун: +998900609980 +998901425535 +998912876872 +998950018073