Шавкат Мирзиёев: "Ҳамма ислоҳотларни, ҳамма ҳаракатларни жамият билан бирга қиламиз" HD
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 январь куни Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бугун 35 миллиондан зиёд кўпмиллатли халқимиз ривожланган давлатларга хос ҳаёт даражасига эришиш, адолатли, эркин ва фаровон жамият қуришдек улуғ мақсадлар билан яшамоқда. Шундан келиб чиқиб, Шавкат Мирзиёев ўтган йилги Президент сайловида “Инсон қадри учун”, “Давлат – инсон учун” деган ғояларни илгари сурган эди. Уларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, аҳолининг фикр ва таклифлари асосида 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди. Ушбу дастурий ҳужжатда яқин ва ўрта истиқболда мамлакатимизнинг ривожланиш тенденциялари қандай бўлиши, бу борадаги устувор вазифалар белгиланган. “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосида ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Жорий йилги “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” бўйича давлат дастури лойиҳаси ҳам янги стратегиядан келиб чиқиб тайёрланган. Очиқ муҳокамалар жараёнида аҳолидан 17 мингдан зиёд таклифлар олинган. Улар таснифланиб ва умумлаштирилиб, дастур лойиҳаси 300 дан ортиқ ташаббуслар билан тўлдирилган. Давлатимиз раҳбари халқимизга бундай фаоллиги, ислоҳотларга ишончи ва дахлдорлиги учун миннатдорлик билдирди. – Инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз. Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз. Бу мақсадга эришиш учун эса дунёдаги ноёб демократик тузилма бўлган маҳалла институти имкониятларидан самарали фойдаланиш, унинг ваколатларини янада кенгайтириш, пировард натижада маҳаллани жамиятимизнинг ҳал қилувчи бўғиниѓа айлантириш вазифасини ўз олдимизга қўймоқдамиз. Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади. Маҳалла обод бўлса, бутун мамлакат обод бўлади, – деди Президент. Тараққиёт стратегияси 7 та устувор йўналиш ва 100 та мақсаддан иборат. Булар: I. Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш; II. Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш; III. Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш; IV. Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш; V. Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш; VI. Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш; VII. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш. Тараққиёт стратегиясин