Ko‘ngilga sig‘mas qilni...

23.01.2018
Кўнгилга сиғмас қилни мен қирққа ёргим келар, Қалдирғоч қанотида ёнингга боргим келар. Йиллар мени етаклар, боролмасман ёнингга, Жонимни қўшиб қўйгин, гулим, сенинг жонингга. Дўланани дўл урса, тоғлар тоши ёрилмас, Қайрилиб камон бўлдинг, бевафо ёр, қайрилмас. Қўлларингни бўйнимга кел бир бора сол, жоним! Майли кейин бу жоннини остонангда ол, жоним! Кўнгилга сиғмас қилни мен қирққа ёргим келар, Қалдирғоч қанотида ёнингга боргим келар. Йиллар мени етаклар, боролмасман ёнингга, Жонимни қўшиб қўйгин, гулим, сенинг жонингга.

Похожие видео

Показать еще