AKAY CITY ЯРАТГАН "ДЎЗЗАХ": ТОШКЕНТДА ИНСОН ҚАДРИГА ТУПУРИБ КЎЙИШГАН(МИ)?... HD
Минг дардга даво қора седана ёғи энди капсулада - Alhadaya +99871 207 88 86 +99899 842 88 86 https://Alhadaya.uz Effect.uz ахборот агентлигининг телеграмдаги саҳифасига обуна бўлинг? https://t.me/effectuz Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин этманг! Тўрт йиллик низо тафсилотлари: Akay City ва Чингиз Расулов Муқаддима 2021 йил июль ойи охирларида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Қори Ниёзий кўчаси 25-уй хоналаридан бирининг девори ичкарига қулади. Уй эгаси 15 дақиқача, унинг аёли 2-3 дақиқа олдин ётоқ сифатида фойдаланиб келинган хонадан ташқарига чиқишганди. Хайриятки, ҳеч кимга озор чекмади. Лекин юз берган кўнгилсиз ҳодиса фуқаро Чингиз Расулов ва "Акай Сити" мажмуасини қураётган "Plit Industry Building" МЧЖ ўртасидаги низони тезроқ ва қонуний бартараф қилиш кераклигини яна бир карра исботлади. Чунки 2018 йилдан бери давом этаётган бу келишмовчилик, охир-оқибатда, инсон ҳаёти ва саломатлигига беихтиёр хавф солиш даражасига етиб келди. Низо нимадан келиб чиқди? Тошкент шаҳар ҳокимининг 31 декабрь 2015 йилдаги 1164-сонли қарори билан пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани Лашкарбеги ва Қори Ниёзий кўчалари кесишмасида жойлашган 1,6 гектар ер майдони пастки қавати савдо ва маиший хизмат мажмуасидан иборат кўп қаватли турар-жой биноси қуриш учун "Best Capital Building" МЧЖга доимий фойдаланиш учун ажратилди. 2017 йилнинг 28 июль куни шаҳар ҳокимлиги томонидан юқоридаги қарорга қисман ўзгартириш киритилди ва ер майдони "Plit Industry Building" МЧЖ ихтиёрига ўтказилди. 2018 йилнинг 2 апрелида пойтахт раҳбариятидан юборилган ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги томонидан 102-сонли қарор имзоланди. Ҳар уч ҳужжатга кўра, "Plit Industry Building" МЧЖ зиммасига қурилиш ишлари олиб бориладиган ҳудудга кирувчи ва бузилиши режалаштирилган нотурар ва турар жой бинолари мулкдорларига компенсация тўлаш мажбурияти юклатилди. 4,5 сотихлик можаро "Plit Industry Building" МЧЖ доимий фойдаланиш учун ажратилган 1,6 гектар майдонда "Акай Сити" номи остида улкан турар-жой биноси қуришни режалаштирганди. Ҳудудда аҳолининг ҳовлилари бўлиб, уларнинг бузилиши аён бўлиб қолганди. Шунинг учун корхона уй эгалари – мулкдорлар билан етказиладиган зарарни қоплаш юзасидан музокаралар бошлади. Қори Ниёзий кўчасидаги бошқа мулкдорлар билан қандай шартлар асосида тил топишилгани бизга қоронғу, лекин корхона вакилларининг 25-уйда яшовчи Чингиз Расулов бошчилигидаги эгадорлар билан "юлдузи юлдузига тўғри келмади". Ўртага ташланган таклифлар ҳеч кимни қониқтирмади ва томонлар бир-бирини судга беришгача боришди. ДАВОМИ КЕЙИНГИ САҲИФАЛАРИМИЗДА...... Официальный сайт: http://www.effect.uz/ Instagram http: