Чемадонга яшириниб Туркияга ўтишга уринган ўзбек аёли ушланди HD
Грузиядан чемодон ичида яшириниб Туркияга ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик 27 яшар Ф.Т. исмли аёл ушланди. Турк нашрларининг 1 сентябр куни хабар қилишича, аёлни Грузиянинг Туркияга чегарадош Сарп ҳудудидан 24 яшар грузиялик Г.П. исмли эркак олиб ўтмоқчи бўлган. Оёқ олиши шубҳали кўринган эркакни чегарада турк полицияси тўхтатиб, ундан чемадонини очишни талаб қилганида, ундан ўзбек аёли чиқиб келган. Шунингдек, бу аёл мамлакатга беш йилгача кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс бўлгани айтилади. СССР даврида чегарадан чемадонда, аниқроғи контрабас ғилофи ичида одам ўтказиш саҳнаси машҳур "Асса" фильмида акс этган. Шунга ўхшаш тарзда чегарадан ўтиш манзаралари, 60-йилларда ГДР чегарасида кузатилган. Бу ҳужжатлар бугун Берлик девори музейдан ўрин олган. Туркиянинг айни чегара ҳудуддан 2017 йилнинг майида чемодонга яшириниб ўтмоқчи бўлган бир россиялик аёл, шу йилнинг декарида эса грузиялик бир ёш аёл ҳам ушланган эди. Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йилида улар сафини ўзбек аёли тўлдирди. Ф.Т.га ва уни чемадонда ўтказмоқчи бўлган грузин эркаги Г.Пга турки полицияси жиноят иши очган.