ЭркинжонТурдимов: ЮНЕСКО ўзим, оғайни! HD
Ҳар гапга ЮНЕСКО дейдиганларга Бир тоифа одамлар бор, Худодан қўрқмайди, аммо ЮНЕСКОдан қўрқади. Бир иш қиламан, десанг, “Э, ЮНЕСКО нима дейди? ЮНЕСКО билан маслаҳатлашиш керак”, дейди. Самарқандда бир бинони таъмирлаб қўяйлик, Ҳатто девори нураб кетибди, бир чангал лой қилиб, суваб қўяйлик, десанг ҳам ваҳима қилади: ‒ ЮНЕСКО Самарқандни ўз рўйхатидагн чиқариб юборади, эҳтиёт бўлиш керак. Намуна ҳам тайёр: ‒ Ана, Шаҳрисабзни чиқариб юборди! Авваламбор, Шаҳсрисабз ЮНЕСКОнинг маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилгани йўқ! Ёлғон пўписа қилишди, холос. Самарқанд ҳам ҳеч қачон чиқарилмайди! Негалигини айтайми? ЮНЕСКО Ўзбекистонга ўхшаган мамлакатлардан улар аъзо бўлгани учун яхшигина тўлов ундиради, аъзолик бадали. Бу йиғилган бадал пулларини эса Парижга, Лондонга ва бошқа шаҳарларга, масалан, Римдаги келезей биносининг чангини артишга миллиардлаб ишлатади. Ўзбекистондаги бирор маданий мерос объектини таъмирлашга ЮНЕСКО фалон пул ажратганини кўрганмисизлар ё эшитганмисизлар? Самарқандда бир идора бор. Ўзи ўзимизники. Тарихий, маданий мерос объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш идораси ‒ Инспекция. Аммо ана шу идора раҳбари ЮНЕСКО деб нафас олади, ЮНЕСКО деб нафас чиқаради. Кечаси учда бориб уйғотинг, “ЮНЕСКОдан кимдир келдими?” деб уйғонади. Бу “каттакон”нинг нуфузи шунчалик баланд-ки, Самарқандда ҳокимлар бир нима қуришлари учун қарор чиқаришдан олдин ана шу “каттакон”дан рухсат сўрашади. Ўша “каттакон” қуриладиган иморатнинг неча қават бўлишигача белгилаб беради. Кўнглини топсангиз, кўп қаватли уйга ҳам фатво беради, тополмасангиз, икки метр деворни йиқита олмайсиз. Абрамов деган губернаторнинг отбоқарига тегишли бўлган бир сайисхонадан қолган, ҳилвираб турган икки метрлик деворни йиқитгани учун бир йигит уч йилга қамоқ ва 180 миллион сўм жарима тўлаш жазосига тортилган. Уни ана шу “каттакон” судга тортган! Ана шу “каттакон”нинг “йилини топсангиз”, ўзингиз 30-40 йил олдин пахсадан қурган уйингизни ҳам “ЮНЕСКО рўйхатига киритади ва маза қилиб, солиқлардан озод бўлиб, ўша уйингизда ишлаб-чиқариш корхонаси очасизми, ошхона ё кафе қиласизми, нима қилсангиз, қилиб юраверасиз. Ўша “каттакон” бир маҳалла аҳли қачондир ўз кучи билан қурган, кейинчалик ўз кучи билан таъмирлаган масжидни рўйхатга қўшиб олиб, ўзи ана шу масжид хоналарига “автошкола”ни жойлаштириб қўйгани ва ундан солиқни ўзи олиб турганини ҳам кўрганмиз. Бир масжидни туристик бюрога бериб қўйиб, “ўлпон”ни шахсан ўзи олиб юрганини ҳам биламиз. Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бу идора ишидан ҳайрон бўлиб, катта йиғилишда шундай деди: ‒ Қизиқ, қурилганига 160 йил бўлган бино ЮНЕСКО рўйхатида йўқ, аммо қурилганига 50 йил бўлмаган бино ўша рўйхатга киритилган. Биз тарихий, маданий мерос объектларини қайтадан, ўзимиз бошида туриб, хатловдан ўтказамиз ва ҳар бирига паспорт берамиз. Айримлар ЮНЕСКОнинг номидан вабодан қўрққандай қўрқади. ‒ ЮНЕСКОни хафа қилиб қўйсак, Ўзбекистонга турист келмай қўяди! Барака топгурлар, ЮНЕСКОга неча йилдан бери “ўлпон” тўлаймиз-
Похожие видео
Показать еще