STдаракчиси: "ИИБ ходимлари мажбурий тадбирга бормагани учун қулфлаб қўйилган талабаларни сабрсизликда айблади"
STдаракчиси: "ИИБ ходимлари мажбурий тадбирга бормагани учун қулфлаб қўйилган талабаларни сабрсизликда айблади" “Миллий Университет талабалари мажбурий тадбир қилмаганлиги учун ётоқхонада қулфлаб қўйилди” дея номланган видеони 20 соат ичида тармоқнинг ўзбек сегментида минглаб одам кўрди ва ўртоқлашди. Sizdan Telegram лойиҳасига ёзган даракчи бу маълумотга қўшимча қилди: “Шу воқеадан кейин бир неча милиция ходимлари келиб “буни Телеграмга тарқатишнинг нима кераги бор эди, мен ҳал қилар эдим...” деди. Аммо ҳеч нарсани ҳал этмай, шунчаки талабаларни сабрсизликда айблаб кетди. Ахир мажбурий тадбирлардан ҳам тўйиб кетдикку! Бир тийинлик фойдаси йўқ. Барча ётоқхоналарда сурункали мажбурий меҳнат бўлади. Нима, боғбон ишга олинса бўлмайдими?!”