Андижонда икки ИИБ ходимини "тепкилаган" фаррош аёл 10 суткага қамалди HD

19.06.2019
Андижон шаҳридаги 2-туғруқхона фарроши 33 яшар Одинахон Эргашева 12 июнь куни ИИБ ходимларига бўйсунмасликда айбланиб, 10 суткага қамаб қўйилди. Бундан олдин Одинахон Эргашева ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат билан чиқиб, 9 июнь куни ички ишлар ходимлари уни телефон ўғирлаганликда гумон қилиб, Андижон шаҳри 4-ИИБга олиб бориб калтаклашгани, мажбурлаб ароқ ичиришганини иддао қилганди. Андижон ИИБ расмийлари эса Озодликка Одинахон Эргашеванинг икки нафар ИИБ ходимини дўппослагани, уларнинг кийимларини йиртгани ва погонларини юлиб ташлаганини билдирди. ИИБ расмийларига кўра¸ Эргашева Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194 моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) да айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилган. Фаррошнинг яқини эса Озодлик билан суҳбатда, ИИБ илгари сурган айбловни "беъманилик" деб атади. Ҳайит кунидаги воқеа Маъсудахон Эргашеванинг Озодликка айтишича, ҳодиса қизи жорий йилнинг 5 июнь, яъни Ҳайит байрами куни ишга чиққанидан кейин бошланган: - Қизим эридан ажраган¸ битта боласини ўзи катта қилади. Дам олиш куни ишга чиқсам кўпроқ ойлик оламан, деб ишга чиқувди. Ўша ерда битта Нафиса Усмонова деган беморнинг телефони йўқолиб қолган. Усмонова қизимга "сен ўғирладинг", деб тухмат қилган. 6 июнь куни ИИБ ходимлари келиб, воқеани ўрганишган. Кейин наряд чақиртириб қизимни Андижон шаҳри ИИБ биносида калтаклашган, - дейди Маъсуда ая.

Похожие видео