Жиззах ИИБ: Калтакланганини айтаётган ҳайдовчининг ўзи ЙПХ ходими таёғини уриб синдирган HD

06.12.2018
Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан баёнот чиқарди. 3 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ҳайдовчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари билан жанжаллашаётгани акс этган, видеони суратга олиб тарқатган ҳайдовчи ЙПХ инспекторлари уни калтаклаганини иддао қилган. Жиззах ИИБси матбуот хизматининг 5 декабрь куни эълон қилган "Шармандага шаҳар кенгми?" сарлавҳали баёнотида, йўл-патруль хизмати ходимлари ҳайдовчининг эмас, аксинча, ҳайдовчининг шериги ЙПХ ходимининг юзига мушт тушириб, унга тан жароҳати етказгани, ҳайдовчининг ўзи ЙПХ ходими жезлини асфальтга уриб синдиргани таъкидланади. ИИБ расмий сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, ҳайдовчи Лочинбек Тиллаволдиев (Озодликнинг 4 декабрь кунги материалида Лочинбек Тиллабўлдиев) “ZAZ FORZA” русумли автоуловида соатига 119 километр (белгиланганидан 19 километр юқори) тезликда ҳаракатланаётгани учун 2 декабрь куни тўхтатилган. "Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари Юнусбек Умаров ва Ғулом Қўйбоқаровлар қоидабузарга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштиришга киришганларида ҳайдовчи ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришларига қаршилик кўрсатди. Бу орада “ZAZ FORZA” йўловчиси Азизбек Олимов йўл- патруль хизмати инспектори, сафдор Юнусбек Умаровнинг юзига мушт тушириб, тан жароҳати етказган. Буни кўрган йўл-патруль хизмати ходими Ғулом Қўйбоқаров қўлидаги жезлни автомашина багажи устига қўйиб, йўловчини тинчлантирмоқчи бўлади. Лочинбек Тилобўлдиев эса жезлни олиб, асфальтга уриб синдиради", - дейилади Жиззах ИИБси баёнотида.

Похожие видео