Милиция новвойни калтаклади - ургутлик милиция лейтенанти новвойни ургани учун ишдан олинди

29.10.2018
Самарқанд вилояти Ургут туманининг тоғли Ғўс қишлоғидаги новвойни уриб тепкилаган милиция лейтенанти ишдан олинди ва унга нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу маълумотни Озодликка билдирган Ургут туман ИИБ раҳбарларидан бирининг айтишича¸ калтакланган новвой йигитдан ИИБ ходимлари расман узр сўраган. Ургут тумани ИИБ мулозимининг маълум қилишича, ҳодиса бир ҳафта муқаддам Ғўс қишлоғида юз берган. - Тоғ тепасида жойлашган Ғўс қишлоғидаги ИИБ нозири новвийхонада кечқурунги иккида устидан қулфлаб ўтирган новвой йигит ва қизни устига бостириб кирган. Сигнал тушган экан фаҳш ишлари бўлди, деган. ИИБ лейтенанти ëш ва тажрибасиз бўлгани боис новвой йигитга қўл кўтарган. Бу воқеа хабари раҳбариятга етиб келганидан кейин лейтенант йигит вазифасидан озод қилинди ва унинг устидан суриштирув олиб борилмоқда, - деди мулозим.

Похожие видео