махбус мурожаати
МАҲБУСЛАР ЖУРНАЛИСТЛАРДАН ЁРДАМ СЎРАДИ Таҳририятимизга Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли 45-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган исми сир тутиладиган (таҳририятга маълум)маҳбуснинг иддаоларига кўра, колония бошлиғининг ўринбосари, майор Аҳмаджанов Камолиддин томонидан доимий равишда таъмагирлик ҳолатлари кузатилмоқда экан. Шунингдек, маҳбуслар — Абдулаҳад Қодиров, Асқар Қурбонов, Павел Гранин майор Камолиддин Аҳмаджановнинг оғзаки рухсати билан колония ҳудудини тарк этиб, турли ҳолатларда бошқа ҳудудларда ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Биз маҳкумнинг иддаолари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси мутасаддиларидан расмий жавоб кутамиз. Ўз навбатида, тез кунларда ушбу ҳолат бўйича журналистик суриштирув ўтказилишини маълум қиламиз. Tелеграм каналимизга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAE7D8rYZSq7PFnUBvw
Похожие видео
Показать еще