Тошкент милицияси "Тозалаш-Антитеррор" тадбирида 461 жиноятни фош этди HD
Тошкент милицияси пойтахтда 25 кун давомида ўтказган "Тозалаш-Антитеррор" тадбирида жами 461 жиноят фош этилди. Жумладан, қурол сақлаган икки киши ушланган. Шунингдек, қидирувда бўлган 152 одам ушланиб, 200га яқин фоҳиша қўлга олинган. Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари томонидан жорий йил 20 ноябридан 14 декабрга қадар ўтказилган "Тозалаш-Антитеррор" тадбири натижасида 461та жиноят очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайтида хабар берилди. Расмий хабарга кўра, тадбир пайти қурол ва ўқ-дориларни қонунга хилоф равишда сақлаган икки киши қўлга олинган. Тадбир давомида қидирувда бўлган 140 тошкентлик ва 12 нафар вилоятлик шахс қўлга олинган.