"Мажбурлаб чипта сотишди, лекин футболга милиция қўймади"
"Бугун Олий лиганинг 9- турида "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўйнади. Ташқарида минглаб чиптаси бор одамлар кира олмади. ИИБ ходимлари ўзларининг танишларини бепул киргазиб юборишгани бунга сабаб бўлди. "Стадион тўлиб қолди", деб чиптаси борларни киргизмади. Ҳаттоки, чиптаси бор бир мухлис кирмоқчи бўлганда, 5-6 милиция ходимлари уни уриб ва итариб юборди. Наҳотки милиция оддий халқни шундай хўрласа... Энг қизиғи эса, менга ҳам чиптани ишхонада мажбурлаб 15 минг сўмга сотишган эди. Чиптага куйдим. Энди бу чиптани эсталикка олиб қўямиз".