Ходимларини "ҳароми" деб сўккан Риштон милицияси бошлиғи бошқармага чақиртирилди HD

02.12.2015
Фарғона вилояти Риштон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Озодликда эълон қилинган мактуб ортидан вилоят бошқармасига чақиртирилди. Риштон милициясининг бир гуруҳ ходимларининг туман бўлими бошлиғи подполковник Аҳмаджон Насриддинов устидан шикоят қилиб, Озодликка йўллаган мактуби 28 ноябрь куни Sizdan Telegram рукнида эълон қилинган эди. Мактубда ИИБ раҳбари ўз қўли остидаги ходимларни ҳақорат қилиб камситиши, иш жйоида ичкиликбозлик қилиши, маошлардан ушлаб қолиши тўғрисидаги иддаолар битилган эди. Риштонлик милиция ходимларининг айтишича, подполковник 30 ноябрь куни Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасига чақиртирилиб, суҳбатдан ўтказилган. Риштон туман Ички ишлар бўлими бошлиғи устидан шикоят қилган милиция ходимлари 1 декабрь куни Озодлик билан алоқага чиқишди. Милициячиларнинг айтишларича, Озодликнинг Sizdan Telegram рукнида шикоят мактуби эълон қилиниши ортидан подполковник Аҳмаджон Насриддинов 30 ноябрь куни Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига чақиртирилган.

Похожие видео