Туман МИБи фермерлардан мусодара қилинган 100 дан ортиқ тракторни соттириб юборди HD

30.11.2018
Тошкент вилоят, Пскент туман МИБ ходимлари фермер хўжалиги ҳисобида турмаган автомобиллар ва уй жиҳозларини ҳам мусодара қилмоқда. Бу ҳақда Озодликка шикоят қилган фермерларнинг айтишларича, гарчи уларда банкдан олган кредитини ёпиш имкони бўлса ҳам, МИБ ходимлари мусодара жараёнини бошлаб юборган. Туман МИБ мулозимлари Озодлик билан гаплашишдан бош тортди. "Мендан бировнинг машинасини тортиб олишди" Пскент туманидаги “Иноятов Бекзод Иноятович” фермер хўжалиги раҳбари Бекзод Ширановнинг айтишича, МИБ ходимлари бировнинг номида бўлган, вақтинча миниб юришга олган автомобилни олиб қўйган: - Мен Сирдарё вилоятидаги танишимнинг "Равон" машинасида ҳокимият олдида эдим. ИИБ ходимлари "бошлиқнинг гапи бор", деб ушлаб олиб келишди. ИИБга келиб, ичкари кирдик. У ердан чиқсак, машинанинг тўрт томонига бошқа машиналар қўйиб ташлашибди. Қайтиб кириб, “қўйворинглар, бу бировни машинаси, шарманда қилманглар” десам, ИИБ бошлиғи “ўша танишинг ҳам билсин қарзлигингни, шармандалигингни”, деди. Мен “ҳали менга суғуртадан пул тушади, пахта заводда пулим бор, тўлайман”, десам, “йўқ, ҳозир топиб тўлайсан, вилоят ҳокими, прокурори 28 ноябрга туман бўйича ҳамма қарзларни тўлатмасанг, ойлигингдан оламиз, деб айтган”, деди. Мен бошлиққа “бўлмаса у сизнинг проблемангиз экан, аризани ёзингда ишдан кетинг, деб чиқиб кетдим, дейди фермер.

Похожие видео