Паспорт столларида навбат узайгани сари, "хизмат ҳақи" ошмоқда HD
Тўрткўл, Шеробод, Пахтачи туманларида биометрик паспорт учун навбатни тезлаштириш 100 АҚШ долларига тушаётгани иддао қилинмоқда. Тингловчилардан навбатнинг узунлигию, паспортни олиш учун 15 кундан 30 кунга қадар вақт кетаётганига оид шикоятларни қисман тасдиқлаган ИИБ ходимлари бунга Тошкентдан ажратилаётган биометрик паспорт миқдори ҳар бир туманга максимум 70 дона қилиб чеклаб қўйилганини сабаб қилиб келтирмоқда. Тўрткўл паспорт столи Ўзбекистоннинг турли вилоятиларидан биометрик паспорт учун навбатлар узайгани сари порахўрлик авж олаётгани ҳақида шикоятлар келмоқда.