Динимизда ҳаром қилинган эшак гўштини сотаётган ноинсоф "тадбиркор"лар HD
Қарши шаҳар Арабхона МФЙ Янгибоғ кўчасида яшовчи фуқаро Х.Ш.нинг хонадонида эшак ҳайвонлари сўйилаётганлиги вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида аниқланди. Текширув давомида хонадондан бўғизланган эшаклар ва унинг ажратилган терилари, уйнинг хоналаридан бирида эшак гўшти деб гумонланган сўйилган лаҳм гўшт маҳсулотлари ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб, олинган лаҳм гўшт ва терилар белгиланган тартибда йўқ қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Фуқароларнинг кимга ва қаерга эшак гўштини етказиб берганлиги юзасидан ўтказилаётган текширув натижаларига кўра, қўшимча маълумот эълон қилинади. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz