АНА ХАЛОС!!!:...

15.04.2018
АББОСХОН ХАДЖАЕВ: "Тошкент шаҳар ИИБ тезкор гуруҳ вакиллари мен билан ўзоро тил бириктиришган эди...." Судланувчи Аббосхон Хаджаев судда худди мана шу мазмунда кўрсатма берди! Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Турғунов билан "жиноят оламига алоқадор" эканлиги иддао қилинаётган Аббосхон Хаджаевга оид суд мажлисларида иштирок этмоқдамиз. Аббосхон Хаджаев жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судида кўз кўриб қулоқ эшитмайдиган кўрсатма берди. Судланувчига кўра Тошкент шаҳар ИИБ тезкор гуруҳ ходимлари Аббосхон Хаджаевни "чўнтагидан наша топишга кўндиришган". Илгари жазони ўтаж муассасаларида ўтириб чиққан Оббосхон Хаджаев ИИБ тезкор гуруҳ ваклиларининг таклифини қабул қлиган ва "чўнтагидан наша топишлари"га рози бўлган. Бироқ, судланувчига кўра, Тошкент шаҳар ИИБ тезкор гуруҳ вакиллари келишувни бузган ва келишувдаги "наша операцияси"ни "героин ови"га айлантириб юборишган. Судланувчи Аббосхон Хаджаевнинг бунингдек мазмундаги кўрсатмаларига суд ўз баҳосини беради албаттта, бироқ мен журналитс, инсон ҳуқуқлари фаоли сифатида судда кечаётган бунингдек воқеалар тафсилотидан халқимиз албатта воқиф бўлиши шарт деб ҳисоблайман...

Похожие видео