Pokizalik ham husn | Покизалик ҳам ҳусн

13.04.2015
Бир куни ҳазрати Умар (р.а.)нинг ҳузурларига бир аёл эри билан бошлашиб келди-да, эрини кўрсатиб: – Эй амирал мўминин! Бу киши менинг эрим бўлади. Турмушимизга уч ой бўлди. Шу муддат давомида тотув яшаш учун кўп ҳаракатлар қилдим. Аммо эримда рағбат кўрмадим. Ўтган вақт мобайнида билдимки, биз бир-биримизни тушуна олмас эканмиз, шунинг учун ажрашамиз. Ҳазрати Умар (р.а.) аёлнинг индамай турган эридан сўрадилар: – Сен нима дейсан? – Эй амирал мўминин! Менинг ҳеч қандай шикоятим йўқ, ажрашишни истамайман, – деди у. Ҳазрати Умар (р.а.) эрнинг ранг-рўйи, кийим-бошига қараб аҳволни англаб етдилар ва аёлга дедилар: – Сен ҳозир уйингга кетгин-да, бир оздан кейин кел. Унгача биз эринг билан суҳбатлашиб оламиз. Хотин кетгач, ҳазрати Умар (р.а.) у одамни ҳаммомга олиб бориб, ювинтиришни, тоза кийимлар кийгизишни буюрдилар. Эркак покиза ҳолатга келтирилди. Бир оз вақт ўтгач, аёл келди-ю башанг кийим кийган, озода эрини кўриб мамнун бўлди. Ажрашиш ҳақидаги аҳдини ҳам унутиб, эрини бошлаб уйига кетди. Мўминларнинг халифаси ҳазрати Умар (р.а.) ҳозир бўлганларга қараб дедилар: – Сизлар оилаларингизнинг (аёлларингизнинг) яхши ва покиза кийиниб, сизни кутиб олишларини севганингиз каби, улар ҳам сиз ва кийимларингизнинг озода бўлишидан завқ оладилар, сизларни ясанган ҳолда кўришни истайдилар. “Ирфон” тақвимининг 2009 йил, 1-сонидан олинди.

Похожие видео

Показать еще