Мирзиёев: "Халқдан узилиб, халқ дардини унутдик. Чидагани учун бу халққа сажда қилишимиз керак" HD

11.08.2017
Президент Шавкат Мирзиев бу гапни 9 август куни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтди. Йиғилиш пайтида президент, жумладан, Тошкент вилоят ҳокими Шукрулло Бобоев ва Қорақалпоғистон Жўқорғи кенгеси Раиси Мусо Ерниёзовни “Ғўддайиб юришни йиғиштиринг.”, деб танқид қилди. Видеоселектор йиғилишида барча вилоятларда мавжуд бўлган муаммолар тасиврга туширилган видеофильм намойиш этилди. Видео намойиши якунланганидан сўнг, президент йиғилганларга мурожаат қилар экан: -Биз халқдан узилиб, ёлғон рақамларга маҳлиё бўлиб,одамларнинг дарди ва ташвишини унутиб,оёғимиз ердан узилиб, ўзимизни ҳам, халқни ҳам алдаб, шу куйга тушмадикми?- деб айтди. Шавкат Мирзиёв бу муаммоларга чидаб яшаб келгани учун ҳокимият халққа “бош эгиб, сажда қилиши керак”, деб таъкидлади.

Похожие видео