Кабобхонада калтакланган кассир қиз: Ўзимни безориликда айблашди HD

20.12.2018
Самарқанддаги “Найман” кабобхонаси кассири Шоҳсанам Турсунова мижозлар томонидан калтаклангани юзасидан судга мурожаат қилиб, ютқазди. Шоҳсанамнинг OzodMikrofonга айтишича, суд унинг ўзини мижозларни ҳақорат қилганликда айбдор деб топган. ​Тармоқларда тарқалган бир гуруҳ аёл ва эркаклар ўртасидаги муштлашув акс этган видеода тўладан келган эркак бир қизнинг юзига икки қўли билан шапалоқ туширгани ортидан тўполон бошланганини кўриш мумкин. Видео давомида калтак еган қиз бошқа бир эркакнинг юзига бир мушт туширгани ва эркак ҳам қизни ургани акс этган. Самарқанд шаҳрида яшовчи 26 яшар Шоҳсанам Турсунованинг Озодликка айтишича, видеодаги аёл удир. Турсуновага кўра, воқеа жорий йилнинг 5 август куни кечки соат 11ларга яқин Пастдарғом тумани “Мирзатуп” маҳалласидаги у кассир бўлиб ишлайдиган “Найман” кабобхонасида содир бўлган. Шоҳсанам иддаосига кўра, “Мирзатуп” маҳалласида яшовчи 4 эркак маст ҳолда кабобхонага овқатлангани келиб, жанжал қилгани сабаб муштлашув келиб чиққан. - Офицант қизларимизга қўпол гапиришди. Улар пиво сўрашди. “Пиво йўқ, ака”, деб айтсак, “Сийиб сийдигингни олиб кел”, деб, қизларнинг нафсониятига тегишди,- дейди Шоҳсанам Турсунова 19 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда.

Похожие видео