"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИ АМАЛДА

24.01.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан видеоселектр йиғилишида бир қанча топшириқлар берилган эди. Ушбу топшириқларнинг ижросини эса Шаҳрихон тумани Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар мисолида кўришимиз мумкин. Бугун Шаҳрихон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари Азизбек Сарибоев бошчилигида ҳоким ўринбосарлари Ш. Абдураҳмонов , Т.Эргашев, З. Жабборовалар ҳамда бир нечта масьул ходимлар иштирокида амалга оширилиши белгиланган ишлар юзасидан муҳокама мажлиси ўтказилиб, шу жойнинг ўзида ишлар бошланиб юборилди. Наврўз маҳалласи тасарруфига кирувчи кўчаларда ўзбошимчалик билан ҳосил қилинган сунъий тўсиқлар олиб ташланди, кўчаларни текислаш учун керакли махсус техникалар йўналтирилди. Ичимлик суви етиб бормаган кўчаларга сув тармоқлари тортиш ишлари бошланди, тез орада ҳудудда яшовчи аҳолининг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси бартараф этилади. Бундан ташқари, ҳоким ўринбосарлари маҳалладаги аҳолининг яшаш шароити билан ҳам танишдилар. Яъни кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар , «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ига киритилган фуқаролар хонадонларида суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида оилаларга амалий кўмак берилди. Жумладан, 3 нафар фуқарога тиббий йўлланма, 1 нафар ишсиз фуқарога тикув машинаси берилди, 6 нафари ишлаб чиқариш соҳасига ишга жойлаштирилиб, уларнинг бандлиги таъминланди, 10 нафардан зиёд фуқароларга кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

Похожие видео