BakanТex ишчилари президент портали ҳам ўзларини "қулларча" меҳнатдан қутқара олмаганини айтмоқда HD
2017 йили Ўзбекистонда асос солинган Bakan Tex тўқимачилик фабрикаси¸ унда ишловчи бир гуруҳ ишчи-хизматчиларнинг Озодликка айтишича¸ 8 соатлик иш кунини қўшимча ҳақ тўламасдан 12 соатга айлантирган¸ меҳнат таътилини 21 кундан 15 кунга туширган ва байрам кунлари ишлашни ҳам мажбурий қилган; ҳафтасига 60 соатдан ошадиган бундай иш учун ишчилар ойига 1.2-1.5 миллион сўм ҳақ олмоқда. Фабрика мутасаддиси¸ бу маълумотни қисман тасдиқлаган ҳолда¸ бундай иш талабининг Ўзбекистон меҳнат қонунчилиги доирасида экани ва одамлар шунга рози бўлиб ишга кираëтганини билдирди. Меҳнат вазирлигининг ҳуқуқий бошқармаси мутахассиси эса¸ турк-ўзбек қўшма корхонасидаги вазият мисолида Ўзбекистон меҳнат қонунчилигининг ишчи-хизматчи эмас¸ кўпроқ иш берувчи томонида экани ва бу қонунчиликнинг реал воқеаликка мос келмай қолганини таъкидлади. “Ҳафтада 6 кун 12 соат тик туриб ишлаймиз” Озодликка боғланган ишчилар ўзларининг Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган Bakan Тex фабрикасининг ип йигирадиган цехи ишчилари¸ электр ва қозонхона фаолиятини таъминлашга масъул хизматчилари номидан мурожаат қилаëтганини билдирди. Иш шароитларини матбуотга очиқлагани учун ишсиз қолишидан қўрққан бу суҳбатдошлар¸ шахси сир тутилишини сўради. “Kўпчилигимиз сменадаги ишчилармиз – ҳафтада 6 кун 12 соатдан ишлаймиз. Шартномада 8 соат дейилган¸ ундан ошиғига алоҳида ҳақ тўлаш керак. Лекин тўлашмайди. 8 соатлик иш сўраб президент виртуал кабулхонасига мурожаат қилдик¸ аммо ҳеч қандай натижа бермади. Меҳнат инспекциясидан келган текширувчи барчасини бости-бости қилиб кетди”¸ - деди бир гуруҳ ҳамкасблари номидан Озодликка боғланган Bakan Тex ишчиларидан бири.