"Ўздунробита"ни бир зумда қайта тиклашлари мумкин HD

20.11.2012
МТС ширкати вакили "Ўздунробита" фаолиятини қайта тиклаш учун унинг ускуналари синовдан ўтказилгани тўғрисидаги хабарларни инкор этди. Мутахассислар фикрича, ширкат ишини тиклаш техник жиҳатдан оғир иш эмас. -МТС ўзининг Ўзбекистондаги ускуналарини синовдан ўтказгани тўғрисидаги хабарлар миш-мишлар даражасидаги гапдир, деб баёнот Россиянинг МТС ширкати матбуот хизмати Озодлик радиосига. Ускуналар техник синовдан 14-15 ноябр кунлари ўтказилгани тўғрисидаги хабар 19 ноябр куни пайдо бўлди. Бу ҳақда ёзар экан, "Ўзметроном" сайти "Ўздунробита" Ўзбекистондаги фаолиятини тез орада қайта тиклаяжагини тахмин қилди. Мобил алоқаси бўйича мутахассис фикрича, ўз фаолиятини қайта тиклаш компания учун техник жиҳатдан оғир иш эмас. "Ўздунробита" ўзининг Ўзбекистондаги ускуналарини 14-15 ноябр кунлари синовдан ўтказгани тўғрисидаги хабар юзасидан Озодлик саволларига жавоб берар экан, МТС ширкати матбуот котиби Валерия Кузьменко "ускуналаримиз ўчириб қўйилгани учун синов ўтказишнинг техник имконияти йўқ", деди.

Похожие видео