Оҳангарон "Путин ва Мирзиëев"ни кутмоқда - битмаган уйлар фасади ясатилмоқда HD

18.10.2018
Озодликка Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида яшовчи фаоллардан келган маълумотга кўра¸ 16-17 октябрь кунлари шаҳарнинг марказий кўчасида фавқулодда таъмирлаш ва безатиш ишлари амалга оширилди. Хусусан¸ Озодликка юборилган видеодан намунавий уйларни эгаларига топширилган қилиб кўрсатиш учун қизғин иш бораëтгани кўрилади. Лойиҳаси жорий йилнинг 29 августида президентга тақдим этилган бу уйларнинг ҳозирча фақат ташқи қисми битган. Шахсан Бош вазир Абдулла Арипов тепасида тургани айтилган бу жараëн¸ шаҳарликлар томонидан президент Шавкат Мирзиëев келишига ҳозирлик сифатида талқин этилмоқда. Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги расмийлари¸ жадал бораëтган ҳозирлик ишларини инкор этмаган ҳолда¸ бу ерга айнан кимнинг¸ қачон келиши кутилаëтганини ошкор қила олмасликларини билдирдилар. “Потëмкинские деревни” тепасида Бош вазир турипти 17 октябрь куни Озодлик олган маълумотга кўра¸ Оҳангарон шаҳри марказидан ўтувчи Амир Темур (аввалги номи Холмуҳаммедов) кўчасида бир неча кундан бери қурилиш¸ пардозлаш ва дарахт ўтқазиш ишлари бормоқда. Бу жараëнни 17 октябрь куни шахсан ўзи кўздан кечирган оҳангаронлик собиқ мулозимга кўра¸ бораëтган ишларга шахсан Бош вазир Абдулла Ариповнинг ўзи бош-қош бўлаëтганидан¸ шаҳарликлар буларни камида президент Мирзиëевнинг Оҳангаронга келишига ҳозирлик сифатида талқин этмоқда.

Похожие видео