Президент маслаҳатчиси Жиззах "бюджетчилар"ини ëппасига "Обод қишлоқ"қа чиқаришни буюрди HD

11.06.2019
Жиззах вилоятидаги банк ходимларидан тортиб то ҳуқуқ-тартибот органлари хизматчиларигача “Обод кишлоқ” дастури доирасида Пахтакор туманида бораëтган қурилишларга сафарбар қилинди. Жиззах ҳокимиятидаги Озодлик манбасига кўра, оммавий сафарбарлик Ўзбекистон президенти Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов буйруғи билан амалга оширилмоқда. Озодлик гаплашган жиззахлик давлат хизматчилари Пахтакор туманига ўз ҳисобидан машина ёллаб, қора иш қилишга мос кийим кийиб бориш​ тайинлангани, келмаганлар ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантирилганини айтишди. Пахтакор тумани ҳокимлигининг Озодлик боғланган мулозими 7-8 июнь кунлари бутун вилоятдан барча бюджет ташкилотлари ходимлари Пахтакор туманига “Обод кишлоқ” лойиҳаси доирасидаги ишларга сафарбар қилинганини тасдиқлади. Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган ходимига кўра, 7-8 июнь кунлари вилоятдаги ҳар бир ташкилотда номига икки нафардан ходимни навбатчиликка қолдириб, бошқа ҳаммани Пахтакор туманига "ҳашар"га чиқаришга буйруқ берилган. Жиззах ҳокимиятидаги Озодлик манбасига кўра, оммавий сафарбарлик Ўзбекистон президенти Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов буйруғи билан амалга оширилган. ​ "Кеча¸ 6 июнь куни Турсунхон Худойберганов бошчилигида йиғилиш бўлди. Шу йиғилишда вилоятдаги барча ташкилотларни Жиззах вилояти Пахтакор туманида "Обод қишлоқ" дастури учун оммавий ҳашарга жалб қилишга буйруқ берди", - деб билдирди ҳокимлик мулозими.

Похожие видео