«G20 2017» саммити HD

09.08.2017
«G20 2017» саммити Германиянинг Гамбург шаҳрида (2017 йил 7-8 июл жума ва шанба кунлари) бўлиб ўтган икки кунлик «G20» саммити ўз ишини якунлади. Саммитда қўшма якуний баёнот чиқарилди. Шанба куни Германия канцлери Ангела Меркель Гамбургга ташриф буюрган 20талик давлатларни савдо сиёсати билан боғлиқ ўзаро келишилган ечимга эришганлари билан табриклаб, жумладан, бундай деди: «Мен – бозорларимизни доим очиқ қолдиришимиз керак, дея ошкор айтишга муваффақ бўлаётганимдан беҳад мамнунман». «G20» давлатлари раҳбарлари розилигида чиқарилган якуний баёнотдан АҚШ билан қолган аъзо давлатлар ўртасида Париж шартномаси борасида келишмовчилик мавжудлиги аён бўлди. Бу шартнома иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш билан боғлиқ. Баёнотда бундай дейилган: «Бизга АҚШнинг Париж шартномасидан чиқишга қарор қилгани маълум». Сўнг ««G20» давлатлари раҳбарлари Париж шартномаси воз кечиб бўлмас шартнома эканини билдирадилар», дея қўшимча қилинган. Бироқ шунга қарамай, бу давлатлар иккиламчи масалаларда, яъни АҚШнинг сланец газидан фойдаланишда бу давлатга ён беришди. Бу ҳақда якуний баёнотда «G20» давлатлари дунёдаги бошқа давлатларга «қазилма энергиясига эга бўлиш ва ундан фойдаланиш»да ёрдам берадилар», дейилди. Бу эса, БМТнинг углероддан камроқ фойдаланилувчи иқтисод сари қилаётган саъй-ҳаракатига зиддир. Бироқ «G20» давлатлари қаттиқ туриб, шу пайтгача айни қазилма энергетикадан «ғоят тоза» шаклда фойдаланишни айтиб келишди. Савдо масаласи Гамбургдаги икки кунлик саммитдаги чигал масалалардан бири бўлди. Раҳбарлар барча адолатсиз бизнес амалиётлари билан бирга, протекционизм¹ сиёсатига қарши курашишга келишиб олдилар. Шу билан бирга, Американи рози қилиш учун бу соҳадаги тижоратни ҳимоя қилишнинг қонуний воситалари ролини ўзаро келишилган ечим ўрнида эътироф этдилар. Саммитда Африка қитъаси вазияти мубоҳаса этилди. Унда Германия канцлери Меркель Африкада – хусусан инфраструктура соҳасида – махсус инвестицияни кучайтиришга қаратилган «Африка Иттифоқи» ташаббусини тақдим этди. Бу инвестицияни кучайтириш иши, айни давлатлар ва капиталистик компаниялар нуқтаи назари бўйича, мувозанатли ва барқарор ўсишни қўллаб-қувватлайди. Бироқ бу ёрдам ташкилотларини қониқтирмаяпти. Бу ташкилотлар бу борада қашшоқлик ва ижтимоий тенгсизликка қарши кураш кўпроқ самара беради, деб ҳисобламоқдалар. Зотан, «G20» даъватлари Нигерия, Жанубий Судан, Сомали ва Ямандаги очлик кризисига қарши курашда етарли бирор иш қилишмади. Айни давлатларга ёрдам бериш учун БМТ 4,3 миллиард еврога муҳтож. Аммо бугунгача бу маблағнинг атиги ярмини беришга келишилди, холос. Маълумки, ҳозирда 20 миллион шахсга ўлим таҳдид солмоқда. Саммитда қочқинлар мавзуси ҳам мубоҳаса этилди. Аммо қочқинлар азоб-уқубатларига чек қўйиши мумкин бўлган бирор жиддий ечим ўртага ташлангани йўқ. Гап фақат қочқинлар контрабандаси ва таъқиби масаласи атрофида айланди, холос. Саммит чоғида АҚШ президенти Трамп билан Россия президенти Путин учрашувлари бўлиб, икки соат давом этди. Раҳбарлар икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатл

Похожие видео

Показать еще