Uzbek "Нуҳ" пайғабар ҳикояси аудио китоб сифатида чоп қилинди HD
Ўз ўғлига исломий қиссалар ëзилган дискларни қидириб топа олмаган журналист Адиба Отаева бундай маҳсулотни ўзи ишлаб чиқаришга қарор қилди. Адиба Отаеванинг болаларга атаб чиқарган навбатдаги аудио китоби Нуҳ пайғамбарнинг дунëни сув босган пайтда инсониятни қутқаргани ҳақида ҳикоя қилади. Болалар учун исломий китоб Британияда истиқомат қилувчи 40 яшар ўзбек журналисти Адиба Отаева мусулмон болалар учун инглиз тилида исломий қиссаларнинг сасли китобчаларини ишлаб чиқарувчи ширкат тузди. Лондон яқинидаги Уолкинг шаҳарчасида ишга тушган бу ширкат шу пайтгача беш номдаги исломий аудио китобларни бозорга чиқарди. "Ғамгин туя"¸ "Салоҳиддин ва болакай " ва "Лайло исмли чумчуқ" каби сасли китобчаларда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) ва унинг саҳобалари билан боғлиқ болаларбоп ҳикоялар бор. Адиба Отаеванинг болаларга атаб чиқарган навбатдаги сасли китоби Нуҳ пайғамбарнинг дунëни сув босган пайтда инсониятни қутқаргани ҳақида ҳикоя қилади. "Нуҳ ва буюк тўфон" деб номланган бу китоб шу пайтгача бўлган бошқа айни қиссалардан нимаси билан фарқ қилади? Мirajproductions ширкати раҳбари Адиба Отаева Озодлик билан суҳбатда бу ҳикояни яратиш пайтида болалар руҳияти инобатга олинганини билдирди: - Бу сасли китобда ҳикоя ҳайвонлар тилидан айтилади. Айнан шу жиҳати биз учун муваффақият омили деб биламан¸ дейди Адиба Отаева Озодлик билан суҳбатда.