Uzbek Ўзбекистонда "ИШИД фитнаси" номли китоб тақдим қилинди HD

20.02.2015
Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулепов ёзган китобда Ироқ ва Суриянинг каттагина ҳудудини эгаллаб олган "Исломий давлат" гуруҳи "террорчилар тўдаси" деб қораланди ва мусулмонлар бу тўданинг "кирдикорлари"дан огоҳлантирилди. Ҳужжатларга таянган муаллиф тез орада гуруҳнинг "залолат чўққисидан қулаши"ни башорат қилди. Идора мулозими китоби тақдимоти 5 вилоятда бўлди Идора мулозими, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг "ИШИД фитнаси" номли китоби тақдимот маросими 18 февраль куни Жиззах, Наманган, Навоий, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида расман тақдим қилинди. Тадбирга маҳаллий имомлар, маҳалла қўмиталари расмийлари ва фаоллар таклиф қилинди. Ташкилотчилар "ИШИД фитнаси" китоб мазмуни билан жамоатчиликни таништирар экан, бу китобни маҳаллий мусулмонлар орасида тарқатишни сўради. Бу борада хабар берган, аммо исмини ошкор қилишни истамаган мулозимга кўра, шу кунда "ИШИД фитнаси" китоби республикада мавжуд 2 ярим мингга яқин масжиднинг имом хатиби ва имомларига тарқатилган. “Шахсан менда бу китобдан 25 бор. Тарқатиш учун берилди. Сотувда ҳам бор, аммо нархи неча сўм туришини ҳозирча билмайман”, деди китобнинг тақдимот маросимида иштирок этган манба.

Похожие видео