DANGASALIK HAQIDA МОТИВАЦИЯ ХАЁТИНГИЗДИ АНИК УЗГАРТИРИБ ЮБОРАДИ
Дангасалик ўлимнинг кичик укасидир Ўз каломида “Қачон намозга турсалар дангасалик билан, одамлар кўрсин деб турадилар ва Аллоҳни камдан-кам эслайдилар деб марҳамат қилган Аллоҳ субҳонаҳу таолога Ўз жалолига мувофиқ ҳамд-у санолар бўлсин! Ўзларининг ҳадиси шарифларида дангасалик ва риёдан паноҳ сўраган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у зотнинг аҳли оилаларига, саҳобалар розияллоҳу анҳумларга қиёматгача саловат-у саломлар бўлсин! Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва дангасалик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзбилармончиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Айниқса, давлат ва жамият ҳаётида жиддий ўзгаришлар содир бўлаётган, Ватан равнақи йўлида кишидан юксак фаоллик, масъулият талаб қилинган шароитдаги бефарқлик нафақат иллат, балки жиноятдир. Доимий ҳаракатда, ўзгариш ва янгиланишда бўлиб, қотиб турмайдиган ҳаётда бекорчи одам ҳеч қачон ўз истагига эришолмаслиги аниқ. Бекорчилик иллати қайси халқда илдиз отса, албатта, уни заифлаштиради, тараққиёт карвонидан ортда қолдиради. Бу касаллик қайси шахсга етса, уни хор қилади, обрўсини тўкади Бекорчилик зарарли офатлардан биридир. Ақлли инсон бу дунёда бекор турмайди. Ҳатто бўш вақтини ҳам зое қилмайди, балки дунё ёки охират учун фойдали бўлган нарсаларга сарфлайди. Масалан, у китоб ўқийди. Мустақилликка эришганимиздан сўнг янги исломий китоблар нашр этила бошлади. Китоблар нашр қилинишига юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишлари ҳам туртки бўлди. Намик Камолнинг назарида, дангасалик ўлимнинг кичик укасидир. Бекорчилик аста-секин инсонни ишдан чиқаради, ҳаётини вайрон қилади. Тана аъзолари ҳаракатсиз қолса, ишдан чиқади, заифлашиб қолади. Спорт эса танани чиниқтиради. Худди шу каби қалбнинг ҳам ўз спорти бўлиши керак. Зеро, бекорчилик биринчи галда қалбга, нафсга ҳужум қилади. Дангасаликнинг сабаблари: 1. Қалбнинг қаттиқлашиши, руҳий тарбияга муҳтожлик. Дангасаликка руҳий ҳолатнинг носоғломлиги энг асосий сабаблардандир. Аввало, эътиқоднинг йўқлиги ёки заифлиги, тақвонинг камлиги, қолаверса, бекорчи нарсалар билан овора бўлиш, ўйин-кулгуга меъёридан ортиқ ружу қўйиш одамни дангаса қилиб қўяди. Кўп гапириш ҳам киши қувватини кетказиб, ўзини беҳол қилади. Ялқовлик касалида эзмаликнинг ҳам “ҳиссаси” кам эмас #BuHaqiqat #DANGASALIK HAQIDA #МОТИВАЦИЯ