Ҳомиджон қори Ишматбеков: “Юртимизда қорилар силсиласи ҳеч қачон узилмаган” HD
Ҳомиджон қори Ишматбеков 1970 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1991-1997 йилда Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини, 1992-1996 йилда Мадина Ислом университетини тамомлаган. 1996-1999 йиллари Тошкент Халқаро исломий тадқиқотлар марказида илмий ходим вазифасида ишлаган. 1999-2008 йилларда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида оддий ходим даражасидан бўлим бошлиғи лавозимига қадар меҳнат қилган. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири (2008-2015) лавозимида ишлаган. 1998 йилдан Юнусобод тумани “Муҳаммад Носир ҳожи” жомеъ масжиди имом-хатиби. “Имоми Аъзам васиятлари” (Абдурашид қори Баҳромов билан ҳаммуаллифликда), “Ислом маърифати” (Абулҳасан Нурииймон билан ҳаммуаллифликда), “Аёлни эъзозланг” китоблари чоп этилган, “Ҳидоя”нинг “Никоҳ китоб”ни таржима қилган. 2003-2007 йиллар давомида “Жума мавъизалари” тўпламини тузган ва нашрдан чиқарган. 2007 йилдан бери Республика қорилар мусобақаси бошқарувчи ҳаками сифатида фаолият кўрсатаётган Ҳомиджон қори Ишматбеков билан суҳбатимиз Қуръони карим қироати ва қорилар мавзусида бўлди.