12.Саволларга жавоблар 2

11.10.2020
1)1:34 Диний партия тузиш мумкинми? Умуман партия тузиш учун нима қилиш керак? 2)9:16 Монополияга қай тарзда курашиш мумкин? 3)9:36Мактабда ўқитувчилар-ўқувчилардан пул йиғиши тўғрими? 4)14:45Азон тв, Регистон тв, Ислом уз каби исломий каналлардан кўчириб олинган хабарларни сабаб қилиб озодликдан махрум қилиш хуқуқига эгами ички ишлар ходимлари? Четга чиқиб кетаётган айрим фуқаролар радикал оқимларга қўшилиб кетиш ҳақида 5)20:55Харбий хизматда намоз ўқиш рўза тутиш мумкинми? 6)25:56 Маъмурий иш қанча муддат амал қилади? Мен 2-3 йил олдин қўйган постларим учун ҳам жавобгар бўламанми? 7) 26:30 Мен диний материаллар асосида видеолар тайёрламоқчиман аммо қайси китоб таъқиқланган қайси китоб таъқиқланмаганини топишга қийналяпман. Мабодо, таъқиқланган китобдан жумлалар келтирсам менга нисбатан қандай жазо қўлланилиши мумкин? 8) 30:36Маълумки, кўпгина давлат идораларига телефон аппарати билан кириш мумкин эмас. Бу нарса қонунийми? Агар қонуний бўлса, қайси ташкилотларга телефон билан киришимиз мумкин. Бу борада қаердан аниқ маълумот олсак бўлади? 9)33:45 Бир яқин акамни ўғриликка гумон қилишиб, 5 соат дўппослаб кейин узр адашибмиз, деб қўйиб юборишибди. Бу ҳолат учун мелица ходимига аслида қандай жазо кутиб турибди. Биз уларнинг устидан кимга ариза беришимиз керак? 10) 35:18Тақиқланган маъруза эшитгани учун қамаш тўғрими? 11)43:10 Хаж ва Умра га одам жўнатишни Дин ишлари қўмитаси амалга ошириши керакми? 12)45:55 Мактабларда ҳижоб муаммоси

Похожие видео

Показать еще