Обидхон қорига суиқасд саҳнасидан лавҳа(BBC)
Швеция шимолидаги Стромсунд шаҳарчасида 22 февраль тушлик маҳали таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровга суиқасд уюштирилди.1990-йилларда Тошкентдаги "Тўхтабой" масжидига имомлик қилган Обидхон Назаров 2006 йилдан буён Швецияда истиқомат қилаётганди.Би-би-си Ўзбек хизматидан Сирожиддин Ислом шу кунларда Стромсунд шаҳрига сафар қилиб, таниқли имомга қарши содир этилган суиқасд саҳнасини кўрган. У тайёрлаган видео лавҳани томоша қилинг.