"Ходимлар жума намозига бормасин, деб тушлик вақтини ўзгартирдилар" HD
Сарлавҳага чиқарилган фикрни Ўзбекистон Марказий банки филиалларидан бирининг ходими тилга олинган банк бошқарувининг тушлик танаффус вақтини соат 14 дан 15 гача этиб белгилаганини шарҳлар экан билдирди. Ходимнинг гапи 2011 йилда Ўзбекистонда давлат идоралари ва ташкилотларида, жумладан Марказий банкда намоз ўқиш тақиқлангани тўғрисидаги бундан 4 йил аввалги хабарларни ёдга солди. Бироқ Марказий банк маъмурияти тушлик вақтининг кечроққа кўчирилишини аҳолига “янада қулайликлар яратиш” мақсади билан изоҳламоқда. Банк бошқарувчиларига кўра, 25 апрель куни чиқарилган янги қарор аҳолига “янада қулайликлар яратиш” мақсадини кўзлайди. “Мажбурий тавсия” Ўзбекистон Марказий банки қарорида жумладан шундай дейилади: “Тижорат банклари Бошқарувига аҳоли, корхона ва ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш бўйича янада қулайликлар яратиш мақсадида, банк ва унинг филиалларида тушлик танаффус вақтини 14 дан 15 гача этиб тавсия этилсин”.